Линклар

“Ҳьюман райтс уотч” ва “Амнисти интернейшнл” ташкилотлари президент сайловига тайёргарлик кўраётган Туркманистон ҳукуматини инсон ҳуқуқлари борасида ислоҳотлар ўтказишга чақирди.


Бу ташкилотларнинг таъкидлашича, Туркманистондаги қийноққа солиш, сиёсий баҳоналар билан ҳибсга олиш ва қувғин қилиш каби ҳаракатларга якун ясаш фурсати келган.
“Бу Туркманистон учун бурилиш давридир. Бу Туркманистоннинг дунё ҳамжамияти назаридаги имижини ўзгартиши, инсон ҳуқуқлари ва ислоҳотларга садоқат кўрсатиши учун қулай имкондир. Биз ҳокимиятга келадиган янги президент узоқ давом этган қатағонларга барҳам беришига умид қилиб қоламиз”, - деди “Амнисти интернейшнл” вакиласи Анна Сандер Пласман.
XS
SM
MD
LG