Линклар

Эроннинг олий руҳонийси оятуллоҳ Али Ҳуманаий агар АҚШ Эронга ҳужум қилгудек бўлса, Эрон бутун дунёда Америка манфаатларига зарба бериши ҳақида огоҳлантирди.


Давлат телевидениеси орқали ўқиб эшиттирилган баёнотида оятуллоҳ Американинг Эронга ҳужум қилишдек “ақлсиз иш”га қўл уришига шубҳа билдирган. Пайшанба куни Эрон 350 километр узоқдаги нишонга зарба бера оладиган “ер-сув” русумли ракета синовини ўтказди. Эрон ислом инқилоби посбонлари корпуси бу ракета Эрон қирғоқларига яқинлашган кемаларни чўктириши мумкинлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG