Линклар

Ливан бош вазири Фуад Синиора Исроил ҳарбийларининг мамлакат ҳудудига бостириб кирганини кескин қоралади.


Хабарларга кўра, Исроил булдозерлари тунда Ливан ҳудудига ўтган. Ливан чегарачилари булдозерларга қарата ўт очган. Исроилликлар бунга жавобан Ливан ҳарбийларини ўққа тутган. Ҳозирча ҳалок бўлганлар ёки жароҳат олганлар тўғрисида маълумот тарқатилмади. БМТнинг Ливандаги тинчликпарвар кучлари Ливан-Исроил чегарасидаги можарога “жиддий воқеа” ўлароқ баҳо берди.
XS
SM
MD
LG