Линклар

logo-print

Муққадас Макка шаҳрида Фаластиннинг “Ҳамас” ва “Фатҳ” гуруҳлари раҳбарлари учрашувлари давом этмоқда.


“Фатҳ” ҳаракати раҳбари Маҳмуд Аббос ва “Ҳамас” раҳбарияти ўртасидаги музокаралар икки кун аввал бошланган эди. Бугунги музокараларда Маҳмуд Аббоснинг ҳукумат бошқарувини тенг тақсимлаш борасидаги таклифи муҳокама этилгани айтилмоқда. Саудия подшоҳлиги таклифи билан бошланган музокаралар муқаддас Каъбатуллоҳга яқин қасрлардан бирида ўтаётир. “Ҳамас” вакили Муҳаммад Назал музокаралар яхши натижа билан тугашига умид боғлаётганини маълум қилди.
“Фикримча, Фаластиндаги барча сиёсий кучлар Маккада ўтказилаётган музокараларда келишувга эришишимиз шартлигини ҳис этиб турибди. Некбинлигимнинг сабаби шудир”, - деди Муҳаммад Назал.
XS
SM
MD
LG