Линклар

Пекинда Шимолий Корея ядровий дастурига бағишланган олти томонлама музокаралар қайта бошланди.


Унда АҚШ, Россия, Япония, Хитой ва икки Корея давлати вакиллари иштирок этмоқда. Учрашувда Шимолий Кореяга хавфсизлик кафолатлари ва иқтисодий кўмак эвазига ўз ядровий дастуридан воз кечиш таклиф қилинмоқда. Шимолий Корея ядровий дастури борасидаги музокаралар шу вақтгача натижа бергани йўқ. Ўтган йилнинг октябрь ойида КХДР ядровий қурол синовини ўтказгандан сўнг БМТ унга қарши санкциялар жорий этган эди.
“Бу галги музокараларнинг ўта муҳимлиги аниқ, бу ҳол узлуксиз давом этиши мумкин эмас ва буни барча иштирокчилар яхши тушунади. Корея ярим оролини ядровий қуролдан холи зонага айлантириш борасидаги уринишларимиз жиддий натижа бермаса, барчамизнинг ҳафсаламиз пир бўлади”, - деди АҚШ делегациясига раҳбарлик қилаётган Кристофер Ҳилл.
XS
SM
MD
LG