Линклар

Қирғизистон мухолифати вакили, депутат Темир Сариев янги ҳукуматда иқтисодиёт ва тараққиёт вазири лавозимини эгаллашни рад этганини билдирди.


У “Озодлик”ка берган интервьюсида ўзи танқид қилиб келган ҳукумат аъзоси бўла олмаслигини таъкидлади.
“Менимча, ҳукумат ва мухолифат ўртасида катта тушунмовчилик мавжуд. Гап бу ерда Қирғизистон сиёсати, унинг танлаган йўли, президент ва ҳукумат фаолияти ҳақида бормоқда. Агар мен ҳукуматга қўшилсам, бу сиёсий нуқтаи назардан хато бўлар эди, чунки бир киши ҳеч нарса қила олмайди”, - деди Темир Сариев.
XS
SM
MD
LG