Линклар

logo-print

Ўзбекистонда мобиль телефон алоқаси хизмати кўрсатувчи “Соscom” компанияси фаолияти суд қарорига биноан 10 кунга тўхтатилди ва қарийб 400 минг мижоз телефон алоқасисиз қолди.


Белгиланган муддат ичида компания мавжуд техник носозликларни бартараф этиши лозим. 30 январь куни техник носозлик туфайли компаниянинг алоқа хизмати икки соатга узилиб қолган ва кейинчалик компания бунинг эвазига ўз абонентларига 30 минут бепул гаплашиш имкониятини беришини маълум қилган эди. Айнан шу техник носозлик “Соscom” фаолияти вақтинчалик тўхтатилишига туртки бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG