Линклар

logo-print

Қозоғистон жанубида Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига тегишли “Ми-24” русумли вертолёт ҳалокатга учради.


Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими Сатпар Наврўзбоевнинг билдиришича, ҳалокат 7 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 14.55 да “Қақпақ” чегара заставаси яқинида рўй берган. Ҳалокат натижасида учувчи Максим Отриченко ҳалок бўлган. “Kazakhstan today” нашрининг мазкур вазирлик маълумотларига таяниб хабар қилишича, вертолёт ҳалокати борасида икки тахмин мавжуд. Яъни ҳалокатга вертолёт думи билан ҳудуддаги тепаликларга тегиб кетгани ёки гидротизимдаги носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин. Қозоғистон ахборот агентликларининг ёзишича, ҳалокат юз бергандан сўнг воқеа жойига Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига тегишли вертолёт учиб келган ва икки кишини эвакуация қилган. Яна икки киши Қозоғистон чегарачилари томонидан ушланган. Ўзбекистон нуқтаи назарини ифодаловчи “Пресс-ўз.инфо” сайти расмий Тошкентнинг воқеа юзасидан баёнотини эълон қилди. Унда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вертолётда яна икки ҳарбий бўлгани ҳақидаги иддаоларни кескин рад этган. Вазирлик вертолёт машғулот вақтида кутилмаганда учиб кетгани ва бу ҳалокатга сабаб бўлганини билдирган. Фалокат сабабларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура вакилларидан иборат махсус комиссия тузилган ва зудлик билан воқеа жойига жўнаб кетган.
XS
SM
MD
LG