Линклар

logo-print

Россия мудофаа вазири Сергей Иванов АҚШнинг Марказий Европада мудофаа тизими яратиш қароридан яна бир бор хавотир билдирди.


Испаниянинг Севилья шаҳрида НАТО мудофаа вазирлари учрашувида иштирок этган С.Иванов Россия ҳар қандай мудофаа тизими қаршилигини четлаб ўта оладиган ракеталар яратишга қодир эканини таъкидлади. Бироқ у Россия АҚШ билан янги қуролланиш пойгасига киришиб кетмаслигини билдирди. Шунингдек, С.Иванов НАТОнинг Афғонистонда жангариларга қарши олиб бораётган курашига Россия ҳам ҳисса қўшажагини маълум қилди. Мудофаа вазирининг айтишича, Россия НАТОга разведка борасида ва Афғонистонни қайта тиклашга қаратилган ишларига ёрдам беради. Айни пайтда Россия Афғонистоннинг 10 миллиард АҚШ долларига яқин бўлган қарзидан кечишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG