Линклар

“Озод Осиё” радиоси тарқатган маълумотга кўра, Хитойда Исмоил Самед исмли уйғур фаоли қатл этилган.


Хитой суди уни ватанга хиёнат қилиш, қурол ва портловчи моддалар сақлаш каби жиноятларда айбдор топган. Суд ҳукми 8 февраль куни Урумчи шаҳрида ижро этилган. Урумчи шаҳри кенгаши расмийси ҳам 8 февраль куни суд ҳукми ижро этилганини тан олди, бироқ тўлиқ маълумот беришдан бош тортди. И.Самед 2003 йилда Покистонда ҳибсга олинган ва ўтган йилнинг октябрь ойида Хитой Олий суди томонидан ўлим жазосига ҳукм этилган эди. 1990-йилларда уйғурлар Шинжон-Уйғур мухтор туманининг Хитойдан мустақиллиги учун кураш бошлаган. Шу пайтгача юзлаб мусулмон уйғурлар Хитой ҳукумати томонидан қийноққа солинган ёки қатл этилган.
XS
SM
MD
LG