Линклар

Бағдод жанубида Ироқ хавфсизлик кучлари кийимида бўлган шахслар 11 кишини отиб ташлади ва ўндан ортиқ фуқарони ўғирлаб кетди.


Ироқ армияси матбуот хизмати ходими ҳужум қилган шахслар хавфсизлик кучлари кийимида бўлганини тан олди, бироқ улар ҳукумат кучлари вакиллари экани ҳақидаги иддаоларни кескин рад этди. Айни пайтда АҚШ ва Ироқ ҳарбийларининг Бағдодда хавфсизликни биргаликда назорат қилиш борасидаги ҳаракатлари давом этмоқда. АҚШ қўмондонлиги Бағдод жанубида ўнга яқин жангари ўлдирилганини маълум қилди. Шунингдек, Ироқ шимолида АҚШ ҳарбийлари жангарилар билан адаштириб, беш курд полициячини отиб ташлади. АҚШ қўмондонлиги вақеа юзасидан тергов ишлари бошлангани ва курдлар полицияси бошқармасидан расман кечирим сўралганини билдирди.
XS
SM
MD
LG