Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:07

Ўзбекистон фуқароси юртига экстрадиция қилиниши мумкин


Ахборот агентликлари хабарига қараганда, Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистоннинг халқаро қидирувда бўлган фуқаросини қўлга олган.

Россия Ички ишлар вазирлиги Шимоли-шарқий федерал округи бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи Игорь Онишченко бу маълумотни тасдиқлади.

“2007 йил 7 февраль куни бошқармамизнинг терроризмга қарши кураш маркази ҳамда Федерал хавфсизлик хизматининг Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилояти бўлими ходимлари ўтказган тезкор тадбир давомида халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди”, - деди Россия Ички ишлар вазирлиги расмийси.

И.Онишченко бу шахс Ўзбекистон томони сўровига кўра ҳибсга олинганини айтар экан, тергов жараёни бораётгани боис раҳбарият рухсатисиз унинг исмини ошкор эта олмаслигини билдирди.

“Биздаги маълумотларга кўра, ушланган шахс Ўзбекистон ҳудудидаги диний-террорчилик ташкилоти фаоли бўлган. У Ўзбекистон Жиноят кодексининг 155, 161 ва 242-моддалари, яъни терроризм, қўпорувчилик ва конституциявий тузумга тажовуз қилишда айбланмоқда. Ҳозир ушланган шахс Москвага жўнатилган ва уни экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда”, - деди Игорь Онишченко.
XS
SM
MD
LG