Линклар

logo-print

БМТ мутахассислари парранда гриппи тарқалишида тирик парранда экспорти сабабчи эканини айтмоқда.


Ўтган йил дунё мамлакатларига парранда гриппининг ёйилишида ёввойи мигрант қушлар сабабчи экани билдирилган эди. Бироқ БМТнинг парранда ва одам гриппи масалалари билан шуғулланувчи мутасаддиси Дэвид Набарро касаллик тарқалишига айнан тирик паррандалар экспорти сабабчи эканини таъкидлади. Сўнгги бир неча ой давомида Жануби-шарқий Осиё, Африка, Можористон ва Буюк Британияда парранда гриппи тарқалгани қайд этилди.
XS
SM
MD
LG