Линклар

logo-print

АҚШнинг Ироқдаги 130 минг аскардан иборат кучларига 10 февралдан бошлаб генерал Дэвид Петреус қўмондонлик қилмоқда.


Генерал Жорж Кейси ўрнини эгаллаган Д.Петреус АҚШ президенти Жорж Буш яқинда эълон қилган, Ироққа қўшимча 21,5 минг аскар жўнатишни кўзда тутадиган режанинг амалда қандай бажарилишини назорат қилади.
“Келаси ойлар давомидаги вазифамиз Ироқ ҳукумати иқтисодий ва бошқа соҳаларда муҳим масалаларни ҳал қилишига имконият яратиш учун хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни яхшилашда Ироқ кучларини қўллаб-қувватлаш ва улар билан бирга ишлашдан иборат”, - деди Бағдодда қилган чиқишида Дэвид Петреус.
Бағдоддан шимоли-шарқда жойлашган Дияла вилоятида эса 9 февраль куни содир этилган портлаш оқибатида америкалик уч ҳарбий нобуд бўлди, тўрт нафари яраланди. Бу билан февраль ойининг биринчи ўн кунида Ироқда ҳалок бўлган АҚШ ҳарбийлари сони 36 тага етди.
XS
SM
MD
LG