Линклар

logo-print

Хавфсизлик муаммоларига бағишланган Мюнхен анжуманда қатнашаётган Россия президенти Владимир Путин АҚШ ва Ғарб давлатлари бошқаларга “ўз иродасини ўтказишга интилаётгани ва бир қутбли дунё яратишга уринаётгани”ни танқид қилди.


“Ҳозир жаҳонда содир бўлаётган воқеалар бир қутбли дунё яратиш йўлидаги уринишлар оқибатидир. Бу уриниш қандай натижа берди? Бир томонлама, аксарият ҳолларда ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар ҳатто битта муаммони ҳал қилгани йўқ. Аксинча, янги инсоний фожеалар ва кескинликни юзага келтирди. Ўзингиз ўйлаб кўринг, урушлар - маҳаллий ва минтақавий урушлар сони камайгани йўқ. Бу урушларда одамлар олдингига қараганда кўпроқ, анча кўп ўлмоқда”, – деди Россия раҳбари.
В.Путин ҳарбий куч сўнгги чора сифатида БМТ рухсати билан қўлланилиши кераклигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG