Линклар

Қозоғистон мухолифатининг юзлаб тарафдорлари Олмаотада норозилик йиғилиши ўтказиб, президентнинг ашаддий танқидчиси Олтинбек Сарсенбоев иши юзасидан қайта текширув ўтказилишини талаб қилди.


Бир йил олдин О.Сарсенбоев ва унинг ҳайдовчиси Олмаота шаҳрида ўғирлаб кетилган, кейинроқ уларнинг ўқ излари бор мурдалари тоғли минтақада топилган эди. Мазкур қотилликни уюштиришда айбланган парламент аъзоси жазога тортилган, бироқ мухолифат ва О.Сарсенбоевнинг қариндошлари ҳукуматни ҳақиқий қотилларни яшираётганликда айблаб келмоқда. Улар фикрича, О.Сарсенбоев президентликка жиддий даъвогар бўлгани учун ўлдирилган.
“Свобода слова” газетаси муҳаррири Гулжон Ергалиева норозилик йиғини қатнашчилари олдида сўзга чиқиб: “Гумонланувчи шахслардан бирини чет элга элчи қилиб юборишди. Яна бир гумонланувчи шахс эса бошқа давлатга жўнатилди. Биз бунга қаршимиз. Биз адолатли суд ўтказилишини талаб қиламиз”, – деди.
XS
SM
MD
LG