Линклар

АҚШнинг Ироқдаги ҳарбийлари маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда ўтказилган рейдларда 140 жангари қўлга олинганини маълум қилди.


Шунингдек, рейдлар давомида қурол-аслаҳа яширилган 14 омбор фош этилган. Ироқ бош вазири Нури ал-Маликий эса АҚШ ҳарбийлари ишлаб чиққан хавфсизлик режаси доирасида Бағдоднинг айрим қисмида Ироқ армияси аскарлари жойлаштирилишини билдирди.
“Бағдод хавфсизлик режаси битта жойда бошланмайди. Бу режа бошқа мавзеларда ҳам олиб борилади. Режани амалга оширишда Ироқ армияси ва полициясига яқинда қабул қилинганлар ҳам ëрдам беради”, - деди бош вазир.
Шунингдек, Тикрит яқинидаги Давр шаҳарчасида худкуш бошқарувидаги автомобиль полиция идорасига бориб урилгани натижасида камида 15 киши ҳалок бўлди, 25 одам яраланди. Ироқнинг Сурия билан чегарадош ҳудудида қуролланган номаълум шахслар Ироқ ҳуқуқ-тартибот идораларининг 8 ходимини отиб ташлагани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG