Линклар

Американинг машҳур Ҳарвард Университетини аёл киши бошқарадиган бўлди.


Дрю Гилпин Фауст Ҳарвард олий ўқув юртининг 371 йиллик тарихида ректор этиб сайланган биринчи аёл бўлди. 59 яшар Фауст хоним тарихчи бўлиб, АҚШ фуқаролик уриши бўйича докторликни ёқлаган. 11 феврал куни ректор этиб тайинланган доктор Фауст, ўтган йили истеъфога чиққан Американинг собиқ молия вазири Лоуренс Саммерснинг ўрнини босадиган бўлди. Дрю Гилпин Фауст 2001 йилдан бери Ҳарвард университети бошқарув тизимида ишлаб келган.
XS
SM
MD
LG