Линклар

logo-print

Мюнхенда ўтаётган Хавфсизлик масалалари бўйича халқаро анжуманда Россия мудофаа вазири Сергей Иванов Россия ва НАТО ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимларини ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилиши мумкинлигини таклиф этди.


Мухбирлар олдида қилган чиқишида Иванов, ўрта масофадаги ракеталарнинг тарқалиши жаҳоннинг кўплаб давлатларида хавотирларга сабаб бўлаётганини эътироф этди. Ҳамкорликда ишлаб чиқилган мудофаа тизимлари Европа ва Россияни таҳдидлардан ҳимоя қилиши мумкин, деди Россия мудофаа вазири.
XS
SM
MD
LG