Линклар

Кеча АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Американинг Ироқда барқарорлик ўрнатиш уринишлари муваффақиятсизликка учраса, бунинг оқибатларини НАТОга аъзо ҳар бир давлат ўз бошидан кечиришидан огоҳлантирди.


Мюнхенда ўтаётган хавфсизлик масалалари бўйича халқаро анжуманда сўз олган Гейтс, Ироқда ўзини бошқариб, ҳимоя қила оладиган давлатни яратиш уринишлари натижа бермаса, бу Яқин Шарқда янги можаролар ва террорчиликнинг авж олишига сабаб бўлишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG