Линклар

logo-print

АҚШ ҳарбийларининг маълум қилишича, Америка ва Ироқ кучлари Бағдодда ва пойтахт яқинида жанггариликда гумон қилинган 140 кишини қўлга олган.


Ироқдаги Америка ҳарбийларига кўра, ўтган ҳафта амалга оширилган рейдлар давомида 14та яширин қурол-яроқ омбори ҳам топилган. Пойтахтдаги Америка қўшинлари бошлиғининг ўринбосари генерал Жон Кэмпбелл АҚШ ва Ироқ кучлари Бағдодда хавфсизлик ўрнатиш бўйича ижобий силжишларга эришаётганини таъкидлади. Айни пайтда, Ироқ кучларига қарши амалга оширилган ҳужумларда камида 20 киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG