Линклар

Душанба куни Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари БМТ махсус вакили Марти Ахтисаарининг Косово минтақаси келажагига бағишланган режаларини эшитади.


Брюсселдаги учрашувда иттифоққа аъзо 27 давлатнинг Ахтиссари режаларини қўллаб-қувватлаши кутилмоқда. Сербиянинг айирмачи минтақасига оид яқинда ишлаб чиқилган режада, Косовога ўзини ўзи бошқариш ваколати, миллий гимни ва байроғини жорий қилиш имконияти берилиши кўзда тутилган. Мазкур режада Косово мустақиллиги ҳақида айтилмаган бўлсада, кўпчилик бу режа охир-оқибат минтақанинг Сербиядан ажралишига олиб келишини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG