Линклар

logo-print

Эрон ўзининг ядровий дастури атрофидаги мунозарани Ғарб билан муҳокама қилишга тайёрлиги, бироқ уранни бойитиш ишларини тўхтатмаслигини таъқидлади.


Теҳронда қилган чиқишида, Президент Маҳмуд Аҳмадийнажот Эрон БМТ қошидаги Халқаро атом энергияси агентлиги билан ҳамкорликни давом эттиражагини маълум қилди. Ундан аввал, Эрон расмийлари Натанздаги ер ости ядровий заводида Халқаро атом энергияси агентлигига тегишли кузатув камераларини ўрнатишга рухсат берганини эълон қилди. Айни пайтда, Эроннинг ядровий масалалар бўйича бош музокарачиси Али Ларижоний Мюнхендаги анжуманда қилган чиқишида Халқаро атом энергияси агентлиги Эроннинг ядровий дастурини кузатиши билан боғлиқ асосий масалалар бир неча ҳафта ичида ҳал этилиши мумкинлигини айтди. Айни пайтда, бугун Брюсселда Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Эрон ядровий дастурига оид бўҳронни муҳокама қилади. Франция Ташқи ишлар вазири Филлип Дуст-Блази уранни бойитиш ишлари тўхтатилмас экан Аҳмадийнажотнинг музокаралар борасидаги таклифи “мутлақ номақбул” бўлишини таъкидлади. Эрон халқаро ҳамжамиятнинг уранни бойитиш ишларини тўхтатиш талабларини бажаришдан бош тортиб келади.
XS
SM
MD
LG