Линклар

logo-print

Россия мудофаа вазири Сергей Иванов Москванинг Украина, Белорус ва МДҲнинг бошқа мамлакатларига сотадиган газ нархини оширгани, унинг бозор иқтисодиёти қоидаларига амал қила бошлагани билан боғлиқлигини таъқидлади.


Мюнхенда қилган чиқишида, Иванов Россия йиллар давомида МДҲ мамлакатларига газни имтиёзли нархларда сотиб келгани, бундан мақсад собиқ иттифоқ республикаларига ёрдам бериш бўлганини айтди. Энди эса, деб қўшимча қилди Иванов, бу давлатлар билан алоқаларни бозор иқтисодиёти тамойилларига кўра, қайта кўриб чиқиш вақти келди.
XS
SM
MD
LG