Линклар

logo-print

Якшанба куни Туркманистонда кейинги 15 йил ичида биринчи марта президентлик сайлови бўлиб ўтди.


Туркманистон марказий сайлов комиссияси сайловчиларнинг 98 фоизидан ортиғи овоз берганини маълум қилди. Озодлик радиосининг Туркманистондаги мухбирлари расмий маълумотларни инкор қилмоқда. Уларга кўра, сайловчиларнинг фаоллиги суст бўлган. Якшанба кунги сайловларда олти номзод иштирок этди. Бу мамлакат тарихида бир неча номзод иштирок этган биринчи президентлик сайлови бўлди. Сайловда рақиблик қилган номзодларнинг барчаси Туркманистонда рўйҳатдан ўтган ягона сиёсий партия аъзоларидир ва Халқ Маслаҳати томонидан номзод этиб танлаб олинган эди. Шунга қарамай, Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳининг Марказий Осиё дастурлари раҳбари Майкл Ҳолл, сайловларнинг ўтказилгани Туркманистонда ижобий ўзгаришларга умид пайдо қилганини айтди.
“Бошқа томондан сайловлар ўтказилганининг ўзи қизиқарли фактдир. Туркманистоннинг янги ҳукумати ўз халқи ва халқаро ҳамжамият олдида ўзининг легитимлигини намойиш қилмоқчи. Шунинг учун Тукрманистонда нимадир ўзгараётганига умидлар туғилаётган бўлиши мумкин, дейишга асос бор”, - деди Майкл Ҳолл.
Президентлик курсиси учун курашда ўтган йилнинг охирида Сапармурод Ниёзов вафотидан кейин президент вазифасини бажариб келаётган Қурбонгули Бердимуҳаммедовнинг ғалаба қозониши кутилмоқда. Сайлов натижалари сешанба куни эълон қилинади. Янги президент эса, чоршанба куни қасамёдга келтириладиган бўлди.
XS
SM
MD
LG