Линклар

Қуддус ҳокими муқаддас Ал-Ақса масжиди яқинидаги қурилиш ишларини вақтинча тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилди.


Унинг айтишича, масжид ёнидаги ёмон аҳволдаги ёғоч кўприкни тош кўприк билан алмаштириш режасининг жамоатчилик томонидан муҳокама этилишига вақт бериш учун қурилиш тўхтатилган. Шаҳар расмийлари масжид ёнида қазиш ишлари давом этишини билдираётган бўлса-да, қурилиш борасида музокаралар узоқ йилларга чўзилиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмаётир. Исроилнинг бу ҳаракати эса минглаб фаластинликлар норозилигига сабаб бўлмоқда. Айни пайтда хавфсизликни таъминлаш мақсадида қазиш ишлари бораётган жойга Исроилнинг 2 мингга яқин ҳарбийси сафарбар қилинган.


* * * * * * * * * *



XS
SM
MD
LG