Линклар

Форс кўрфази мамлакатларига сафар қилаётган Россия президенти Владимир Путин Ар-Риёдда саудиялик ва россиялик икки юзга яқин ишбилармон қатнашган бизнес форумда иштирок этди.


У Россия жорий йилда Саудия Арабистонида тайёрланган олтита сунъий йўлдошни фазога чиқаришни режалаштирилаётганини маълум қилди. “Шу пайтгача Россия ракеталари Саудиянинг еттита сунъий йўлдошини фазога чиқаришга муваффақ бўлган. Бундан ташқари, яна олтита сунъий йўлдошни учиришни мўжаллаяпмиз”, - деди Владимир Путин.
Куннинг иккинчи яримида Саудия шаҳзодаси Султон бин Абдул Азиз билан учрашгандан сўнг Россия раҳбари Қатарга жўнаб кетди.
XS
SM
MD
LG