Линклар

logo-print

Афғонистоннинг Ҳилманд вилояти ҳокими Асадулло Вафо толибларнинг юзлаб жангарилари Покистондан мамлакат жанубига ўтишга муваффақ бўлганини билдирди.


Унинг тахминича, жангарилар жанубдаги Кажаки сув омборига ҳужум қилишни режалаштирмоқда. Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ходими Замарай Башарий ҳам бу хабарни расман тасдиқлади. Чегарадан ўтган толиблар орасида чечен, араб, покистон ва ўзбек жангарилари борлиги айтилмоқда. Кажаки сув омборидан 100 километр узоқликда жойлашган Геришк шаҳарчасида ҳукумат кучлари ва жангарилари ўртасида тўқнашувлар рўй бергани ҳам хабар қилинмоқда. Бу тўқнашувларда 11 жангари ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG