Линклар

Ироқ Олий суди Саддам Ҳусайн даврида мамлакат вице-президенти бўлиб ишлаган Таҳа Ёсин Рамазонни ўлим жазосига ҳукм қилди.


Ўтган йилнинг ноябрида Рамазон Саддам Ҳусайн ва унинг сафдошлари каби инсониятга қарши оғир жиноятларни содир этишда айбдор топилган ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Бироқ Ироқ Олий суди дастлабки инстанция ҳукмини бекор қилди ва Рамазонни Саддам каби осиб ўлдириш ҳақида қарор чиқарди.
Ўзига қўйилган айбларни рад этган Ёсин Рамазон суд қарорини эшитгандан сўнг: “Мен ўзимни Худога топширдим. Менга нисбатан ноҳақ қарор қабул қилганларни Аллоҳимнинг ўзи жазолайди”, - деди.
XS
SM
MD
LG