Линклар

Бағдодда амалга оширилган навбатдаги қўпорувчилик амалиётлари оқибатида 71 киши ҳалок бўлди, 150дан ортиқ фуқаро жароҳатланди.


Биринчи қўпорувчилик пойтахнинг Баб ал-Шарқий мавзеида рўй берди. Тугунга жойлаштирилган бомба портлаши туфайли тўққиз киши ўлди, 19 киши жароҳатланди. Бироздан сўнг Бағдоднинг Шория туманида бомба ўрнатилган иккита машина портлатилди ва камида 55 фуқаро нобуд бўлди. Бағдоддаги портлашлар шиаларнинг муқаддас қадамжоларида содир этилган қўпорувчилик амалиётларининг бир йиллиги хотирланиши кутилаётган кунларга тўғри келди. Ўтган йили Самарра шаҳридаги Ал-Асқарий масжидида амалга оширилган қўпорувчилик мамлакатда мазҳаблараро зўравонликнинг авж олишига сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG