Линклар

Тожикистон пойтахти яқинида ички ишлар ходимлари 200 килограмм наркотик моддани қўлга киритди.


Хабарларга кўра, Варзоб тумани милицияси ходимлари “Jeep” русумли машинада наркотик модда яширилганини аниқлаган ва ундаги уч йўловчини ҳибсга олган. Айни пайтда бу иш юзасидан тергов бошланган. Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 2006 йил мобайнида мамлакат ҳудудларида беш тоннага яқин наркотик модда мусодара қилинган.
XS
SM
MD
LG