Линклар

logo-print

11 февраль куни Туркманистоннинг Тошкентдаги элчихонаси олдида норозилик намойиши ўтказишни режалаштирган ўзбекистонлик уч ҳуқуқ ҳимоячиси милиция томонидан бир неча соат давомида ушлаб турилди.


Ҳуқуқ ҳимоячилари Туркманистондаги президент сайловида мухолифат вакиллари қатнашмаганига ўз норозиликларини билдириш мақсадида элчихона олдида пикет ўтказишга уринган эди.
“Уч кишини, яъни мени, Иброҳим ал-Ҳошимий ва Никита Никифоровни ҳибсга олишди. Қолган ҳуқуқ ҳимоячилари эса ўз идораларидан ташқарига чиқишига қўйилмади”, - деди пикет иштирокчиси Елена Урлаева.
Унинг айтишича, милиция ходимлари уларни уч соатча ички ишлар бошқармасида ушлаб тургандан сўнг қўйиб юборган.
XS
SM
MD
LG