Линклар

Қуддус шаҳри ҳокимияти Ал-Ақса Масжиди яқинида қурилиш ишларини бошлаш режаларини қайта кўриб чиқишини маълум қилди.


Исроилнинг қарорига мусулмонларнинг норозилиги сабаб бўлди. Бироқ бу ҳудудда қадимги маданият обидаларини қидириш ишлари давом этади, дейилади расмий хабарда. Қуддус ҳокими ўз қарорини Ал-Ақса масжидига элтувчи эски тахта кўприк ўрнига янгисини қуриш режалари жамоатчилик томонидан муҳокама қилинишига имкон бериш мақсади билан изоҳланмоқда. Исроилнинг Ал-Ақса масжиди олдида қазиш ишларини бошлагани зўравонликларга сабаб бўлган ва бунинг оқибатида ўнлаб одам жароҳатланган эди. Ал-Ақса масжиди атрофидаги ҳудуд, ҳам мусулмонлар ҳам яҳудийлар учун муқаддас ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG