Линклар

Фаластин Бош вазири Исмоил Ҳония миллий бирдамлик ҳукуматини тузиш жараёнини бошлаш мақсадида, яқин кунларда Ҳамас етакчилигидаги ҳукумат истеъфога кетишини маълум қилди.


Ҳония бу ҳақда Фаластин етакчилари ўртасида Саудия Арабистонида бўлиб ўтган музокаралардан қайтгач эълон қилди.
“Биз миллий бирдамлик ҳукуматини тузиш ҳақидаги келишувни ҳимоя қиламиз ва уни бажаришга ҳаракат қиламиз, токи у халқимиз учун ижобий натижаларни берсин. Маккада миллий бирдамлик ва сиёсий шериклик заминини яратиб қайтдик ва келишувни бу ерда амалга оширамиз”, - деди Фаластин бош вазири.
Фаластин Мухторияти Президенти Маҳмуд Аббос билан имзоланган келишувга кўра, Ҳония бош вазир лавозимида қолади, ҳукуматдаги бошқа асосий лавозимлар эса, мустақил сиёсатчиларга берилади. Европа Иттифоқи Фаластинда миллий бирдамлик ҳукумати тузилмагунча мухториятга бериладиган молиявий кўмакни тикламаслигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG