Линклар

Россия Президенти Владимир Путин газ ишлаб чиқарувчи давлатлар бирлашмасини яратиш фикрни олқишлади.


Путин бу ҳақда Қатарга бошлаган сафари пайтида маълум қилди. Россия раҳбари ва Қатар Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ал Таний Доҳадаги матбуот анжуманида газ ишлаб чиқарувчи давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш лозимлиги ҳақида гапирдилар. Владимир Путин Доҳадан аввал Ар-Риёдда бўлиб, Саудия Арабистонига атом энергиясини ишлаб чиқаришда ёрдам таклиф қилди. Россия президентининг Яқин Шарқ бўйлаб қилган сафари сешанба куни Иорданиядаги музокаралардан кейин ўз якунига етади. Амманда Владимир Путин Иордания Подшоҳи Абдуллоҳ ва Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос билан учрашади.
XS
SM
MD
LG