Линклар

logo-print

Айни пайтда, Косово ички ишлар вазири Фатмир Режепи истеъфога кетгани хабар қилинмоқда.


Вазирнинг истеъфосига ўтган ҳафта норозилик намойиши иштирокчиларига нисбатан куч қўлланиши оқибатида, икки кишининг ҳалок бўлиши сабаб бўлган.
“Сўнгги кунларда рўй берган фожеа ва у билан боғлиқ вазият туфайли, Косово фуқаролари, Балаж ва Желандида яшайдиган оилалар ва ўзимнинг оилам олдида ҳамда Косовонинг мустақил бўлишига оид ниятларимиз ҳаққи, менинг истеъфога кетишим маънавий жиҳатдан тўғри бўлади, деб ҳисоблайман”, - деди Косовонинг эндиликда собиқ ички ишлар вазири.
10 феврал куни этник албанлар БМТнинг Косовога мустақиллик мақомини бериш режеларига қарши норозилик намойиши ўтказган. БМТ кучлари ва Косово полицияси намойишчиларга қарши кўз ёш чиқарувчи газ ва резина ўқларини ишлатган. Икки киши резина ўқларидан олган жароҳатлардан ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG