Линклар

Ислом конференцияси ташкилоти бош котиби Ироқдан АҚШ қўшинларини олиб чиқишнинг оқибатларидан огоҳлантирди.


Акмалиддин Эҳсон ўғли “ҳозирги ҳалокатли вазиятда” Қўшма Штатлар армиясини Ироқдан олиб чиқиш ҳато бўлиши ва зўравонликларнинг кучайишига сабаб бўлажагини таъкидлади. Мусулмон давлатларни бирлаштирувчи ташкилот раҳбари Ироқда кенг қамровли уруш бошланадиган бўлса, бутун Яқин Шарқ минтақаси учун “жаҳаннам эшиги очилиши”дан огоҳлантирди. Рейтерсга берган интервьюсида, Эҳсон ўғли Ироқда ўзини ўзи бошқарадиган ва демократик конституцияси бўлган давлат яратиш асосий мақсад бўлмоғи лозим, деган фикрларни айтди.
XS
SM
MD
LG