Линклар

Ироқ Олий суди Саддам Ҳусайннинг собиқ ўринбосари Таҳа Ёсин Рамаданни осишга ҳукм қилди.


Рамадан ўтган йилнинг ноябрида инсониятга қарши жиноятларда айбдор, деб топилиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Собиқ вице президент Саддам Ҳусайн ва бошқа шериклари билан 80чи йилларда Дужайл қишлоғида 148 шиани ўлдирганликда айбдор, деб топилган. Аппеляция суди Рамаданга берилган умрбод қамоқ жазосини ўта юмшоқ, деб унинг ишини олий судга қайтарган эди. Суд ҳукмини тинглаб бўлгач, Рамадан ўзининг айбсиз эканини айтди.
“Ўзимни Оллоҳнинг қўлига топширдим. Менга нисбатан адолатсизлик қилганларни Ўзинг жазола”, - деди Ироқнинг собиқ вице президенти.
Суд ҳукми ижро этилса, Рамадан дорга осилган Ироқ собиқ амалдорларининг тўртинчиси бўлади.
XS
SM
MD
LG