Линклар

Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммад Эл-Барадей Эронни уранни боийтиш ишларини тўхтатишга чақириб, бунинг эвазига халқаро ҳамжамият Теҳронга нисбатан жорий қилинган сакнцияларни тўхтатиб туришини айтди.


“Менимча, Эрон ўз ядровий дастурларини, таъбир жоиз бўлса, вақтинча тўхтатиб туриш ва яна бир бор халқаро ҳамжамият билан музокара қилишга уриниш беришдан ҳеч нарса йўқотмайди. Ўз навбатида халқаро ҳамжамият ҳам, сакнцияларни қўллашни тўхтатиб туришга тайёрлигига аниқ ишора қилди. Шунинг учун иккала томоннинг ҳам музокаралар столига қайтиш учун керакли қадамларни қўйишига умид қилмоқдаман”, - деди Эл-Барадей Брюсселда қилган чиқишида.
Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Эрон ядровий дастурига оид мунозарага ечим топиш учун “уч ёки тўрт ой” вақт керак бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG