Линклар

logo-print

Теҳрон расмийлари Эрон ҳукуматининг “юқори доиралари” Ироқдаги шиа жанггариларига йўл четига ўрнатиладиган бомбаларни етказиб бергани ҳақидаги Қўшма Штатлар айбловларини рад этди.


Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Муҳаммад Али Ҳусайний бу “айбловлар қабул қилиб бўлмайдиган” ва “асоссиз” ташвиқот эканини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, якшанба куни АҚШ мудофаа вазирлигининг расмийлари Бағдодда ўтказилган ёпиқ учрашувда Эрондан Ироққа олиб кирилаётган бомбалар 2004 йилнинг июн оийдан бери 170 америкалик аскарнинг ҳалок бўлиши ва юзлаб ҳарбийларнинг жароҳатланишига сабаб бўлганини айтган эди. Расмийларга кўра, бу бомбалар АҚШ танклари зирҳини тешиб ўтиш қобилиятига эга бўлган.
XS
SM
MD
LG