Линклар

АҚШ Президенти Жорж Буш Қўшма Штатлар Эронга ҳарбий ҳужум бошлашни режалаштираётганига оид гапларни инкор этди.


Бушга кўра, бу асоссиз гапларни унинг Вашингтондаги сиёсий рақиблари тарқатмоқда. Шу билан бирга Америка телеканалларидан бирига берган интервюсида Буш Эрон ҳукуматини “ғанимлик” қилаётганликда ва ядровий қуролни қўлга киритшга уринаётганликда айблади. Айни пайтда, Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот душанба куни Американинг бошқа бир телеканалига берган суҳбатида Қўшма Штатларнинг Эронга нисбатан ҳар қандай ҳужуми “қаттиқ жазоланишидан” огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG