Линклар

Хитой расмийларининг маълум қилишича, Шимолий Корея ядровий дастурига оид олти томонлама музокараларда маълум силжишларга эришилган.


Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Қин Ганг ўтган пайшанба куни бошланган музокараларда “ижобий натижаларга” эришилгани, лекин қўшимча маслаҳатлашув ва муҳокамалар талаб этилишини таъкидлади. Қўшма Штатлар, Хитой, Россия, Япония, Жанубий ва Шимолий Корея томонлари иштирокидаги музокараларнинг давом этиши хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG