Линклар

Россия президенти Владимир Путин Форс кўрфази мамлакатларига қилган сафари доирасида Иордания подшоҳи Абдуллоҳ II билан учрашди.


Учрашув чоғида Исроил-Фаластин муаммоси, Ироқдаги вазият ҳамда Россия-Иордания ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинди.
“Россия халқаро воситачилар тўртлиги вакилидир. Албатта, бу минтақада биз ўз обрў-эътиборимизни ишга солмоқчимиз. Араб дўстларимиз ва сўнгги йиллардаги Исроил билан йўлга қўйилган ҳамкорлигимиз маҳсули ўлароқ, биз минтақадаги жараёнларга ўз ҳиссамизни қўшмоқчимиз”, - деди Владимир Путин.
Иорданияга келишдан аввал В.Путин Қатар ва Саудия Арабистонида бўлди.
XS
SM
MD
LG