Линклар

Қирғизистон ички ишлар ходимлари “Фарғона.ру” ахборот агентлигининг Ўшдаги ваколатхонасини текширувдан ўтказди.


“Фарғона.ру” сайтининг милиционер Бақит Оқбоевга таянган ҳолда маълум қилишича, текширувдан мақсад офисда ўзбекистонлик қочқинлар бор-йўқлигини аниқлаш ва ходимларнинг ҳужжатларини кўришдан иборат бўлган. Бироқ агентлик офисидан ҳеч қандай қочқин топилмаган ва барча ходимларнинг ҳужжатлари жойида бўлган. Ташкилот ҳуқуқшуноси келгач, милиционерлар офисдаги ходимларнинг паспорт маълумотларини ёзиб олган ва шошилинч тарзда офисни тарк этган. Агентликнинг Ўшдаги бўлими 2006 йилнинг 28 сентябрида очилган эди.
XS
SM
MD
LG