Линклар

Россия Президенти Владимир Путин Қўшма Штатларни ўзининг мудофаа харажатларини қоплаш мақсадида Россияни Америкага таҳдид солувчи мамлакат сифатида кўрсатишга урнаётганликда айблади.


Иорданияга сафари чоғида қилган баёнотида Путин, АҚШ расмийлари Афғонистон ва Ироқдаги ҳарбий операциялар учун Конгрессдан маблағ сўраш учун Россиядан келаётган ўйлаб топилган таҳдид баҳонасини ишлатмоқда, деган фикрларни илгари сурди. Ўтган ҳафта, АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Россия Америкага эҳтимолий таҳдид солувчи мамлакатлар қаторига киришини айтган ва Москва бу баёнотни изоҳлашни талаб қилган эди. Бундан бир неча кун аввал эса, Владимир Путин Мюнхендаги хавфсизлик масалаларига бағишланган халқаро конференцияда Қўшма Штатларни жаҳон бўйлаб хавфсизликка путур етказганликда айблаб, қаттиқ танқид қилди.
XS
SM
MD
LG