Линклар

Ҳамид Карзай маъмуриятининг маълум қилишича, Афғонистон раҳбари чоршанба куни Туркманистоннинг янги президентини қасамёдга келтириш маросимида қатнашиб бўлгач, Британия ва Италияга сафар қилади.


Карзай Лондонда Британия Бош вазири Тони Блэйр билан учрашиб, террорчилик ва наркотикларга қарши кураш ҳамда Британиянинг Афғонистонга ёрдами каби масалаларни муҳокама қилишни режалаштирган. Римда эса, афғон етакчиси Италия Прзиденти Жиоржио Наполитано ва Бош вазир Романо Проди билан учрашади. Афғонистонда 5200 британиялик ва 2000 италиялик қўшинлари бор.
XS
SM
MD
LG