Линклар

logo-print

Қўшма Штатлар Шимолий Корея ядровий дастури бўҳронини ҳал этувчи халқаро келишувга эришилганини олқишлади.


Пекинда имзоланган келишувга кўра, Пхеньян ўзининг асосий ядровий реакторини ишдан чиқариши ҳамда охир-оқибат ядровий дастуридан воз кечиши кўзда тутилган. Бунинг эвазига Шимолий Кореяга энергетика ва иқтисодиёт соҳаларида ёрдам кўрсатилади. АҚШ Президенти Жорж Буш келишувни Шимолий Корея ядровий бўҳронини дипломатик уринишлар орқали ҳал этиш учун “энг мақбул имконият”, дея баҳолади. АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс ҳам Пекин келишувини олқишлади, лекин деди у, Пхеньяннинг ядровий дастурини тўла тўхтатиш учун қилинажак ишлар ҳали кўп.
“Пекинда имзоланган олти томонлама келишув Корея яриморолини ядровий қуролдан ҳоли қилиш ва Шимоли-шарқий Осиёни барқарор ва хавфсиз маконга айлантириш мақсадларига эришишдаги муҳим қадамдир. Бу муҳим қадам сабрлик, бунёдкорлик ва қатъийлик билан олиб борилган дипломатия натижасидир. У кўптомонлама келишув бўлди. Минтақанинг йирик давлатлари бу натижага ўз улушини қўшди ва айни пайтда, келишувнинг бажарилишида масъулиятни ҳам ўз зиммасига олиши лозим”.
Айни пайтда, Шимолий Корея давлат телевидениеси, Пекин келишуви Пхеньян ядровий дастурини вақтинчалик тўхтатиб туришни талаб қилади, деган хабарни тарқатди.
XS
SM
MD
LG