Линклар

Ироқ ҳукумати Эрон ва Сурия билан чегараларни ёпиш ва пойтахт Бағдодда коммендантлик соатини узайтиришни режалаштирмоқда.


Бу ҳақда Ироқ генерали Абуд Қанбар телевидение орқали эълон қилди. Бағдодда зўравонликларга чек қўйишга оид АҚШ таклиф қилган хавфсизлик режасига Ироқ томонидан қўмондонлик қилаётган генерал Бағдодда коммендантлик соати уч соат олдин, маҳаллий вақт билан 20:00да бошланишини маълум қилди. Сўнгги бир неча кун ичида Бағдодда портлашлар авжига чиқди, айни пайтда, АҚШ мудофаа вазирлиги расмийлари Эронни Ироқдаги шиа жанггариларига замонавий бомбаларни етказиб бераётганликда айблади. Эълон қилинган янги режага кўра, АҚШ ва Ироқ кучларининг Бағдод ҳудудларини патрул қилиб, мазҳаблараро зўравонликларга сабаб бўлаётган жанггариларни йўқ қилиши кўзда тутилган. Айни пайтда, тасдиқланмаган хабарларга кўра, Ироқ шиалари етакчиси Муқтада ас-Садр мамлакатни тарк этиб, Эрондан паноҳ топган. Хабарда айтилишича, бу ҳақда АҚШ ҳарбий расмийлари маълум қилган. Маълум бўлишича, Маҳдий Армияси жанггари гуруҳининг етакчиси ас-Садр икки-уч ҳафта олдин АҚШ кучлари унинг қароргоҳини бамбардимон қилилиш режалардан хабар топгач, Бағдодни тарк этган ва ҳозирда Эрондаги қариндошлариникида яшамоқда. Ас-Садр вакиллари бу хабарни изоҳлаганича йўқ.
XS
SM
MD
LG