Линклар

logo-print

Деҳлида Россия, Хитой ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтди.


Учрашувдан сўнг вазирлар эълон қилган қўшма баёнотда айтилишича, Россия, Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорлик бошқа давлатларга қарши эмас, балки тинчликни рағбатлантиришга қаратилган. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг билдиришича, учрашув чоғида Яқин Шарқ масаласи, Ироқдаги вазият, Эроннинг ядровий дастури ва Шимолий Кореянинг ўз ядровий дастури борасида қабул қилган қарори муҳокама этилган. Мазкур учрашувда 2007 йил сентябрда уч давлат тадбиркорларининг йирик иқтисодий анжуманини ўтказишга келишиб олингани ҳам маълум бўлди.
XS
SM
MD
LG