Линклар

Эроннинг Зоҳидон шаҳрида амалга оширилган қўпорувчилик оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 30 га яқин одам жароҳатланди.


Эрон миллий ахборот агентликлари тарқатган маълумотга кўра, бомба ўрнатилган енгил машина ислом инқилоби посбонлари корпуси аскарлари кетаётган автобусга яқинлашганда портлатиб юборилган. Ҳозирча бу портлаш учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ. Зоҳидон шаҳри полицияси вакили Мажид Разавий эса бу жиноятга алоқадорликда гумон қилинган бир шахс ҳибсга олинганини билдирди.
XS
SM
MD
LG